20:10, 27 Февраль 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда 3 болали уй хўжаликлари улуши ортиб бормоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг 2025 йилда ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда уч болали уй хўжаликлари улуши 19,6 фоизни ташкил этди.
3 болали оилалар улуши ўтган йилларда қуйидагича:
- 2015 йил — 15,6 %;
- 2020 йил — 16,9 %;
- 2024 йил — 18,3 %;
- 2025 йил — 19,6 %.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитасининг 2025 йилда ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда тўрт ва ундан кўп болали уй хўжаликлари улуши 8,9 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, 2025 йил январь-сентябрь ойларидаги уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда уй хўжаликларининг 88,1 фоизи алоҳида уй (хусусий ҳовли)да истиқомат қилади.