10:35, 17 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда кўп болали уй хўжаликлари улуши ортиб бормоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг 2025 йилда ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда тўрт ва ундан кўп болали уй хўжаликлари улуши 8,9 фоизни ташкил этди.
4 ва ундан кўп болали оилалар улуши ўтган йилларда қуйидагича:
- 2015 йил — 7,9 %;
- 2020 йил — 7,2 %;
- 2024 йил — 7,3 %;
- 2025 йил — 8,9 %.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 28 август куни соат 9:35 ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 000 000 кишига етди.
Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи меҳнатга лаёқатли.
Ўзбекистонда аҳолиси сони энг кам бўлган ТОП-10 туман ва шаҳарлар маълум қилинди.