Ўзбекистон жаҳоннинг 197 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда
TASHKENT. Kazionform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 44,4 млрд АҚШ долларни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,4 млрд АҚШ долларига ёки 19,9 % га ошган.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
- Экспорт – 20,1 млрд (+34,9 %)
- Импорт – 24,3 млрд (+9,9 %)
Ўзбекистон жаҳоннинг 197 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (18,2 %), Россия (16,1 %), Қозоғистон (5,9 %), Туркия (3,6 %) ва Корея Республикаси (2,2 %) ҳиссасига тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари қайси соҳаларда кўпроқ ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари сони 9,6 % га ошди.