Ўзбекистон Қозоғистондан 657,1 тонна денгиз маҳсулотлари импорт қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 31 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 28,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 12,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.

денгиз маҳсулотлари
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 минг тоннага ёки 23,3 фоизга ошган.

2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:

  • Россия – 5,8 минг тонна;
  • Вьетнам – 3,3 минг тонна;
  • Норвегия – 1 минг тонна;
  • Литва – 705,6 тонна;
  • Қозоғистон – 657,1 тонна;
  • Буюк Британия – 140 тонна;
  • Фарер ороллари – 138,3 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 379,2 тонна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан маҳсулот сотиб олаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистон 66 та давлатдан 330 млн долларлик қоғоз ва картон импорт қилган.

Сўнгги хабарлар