13:40, 25 Сентябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон қанча музлаткич импорт қилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 26 та хорижий давлатлардан қиймати 65,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 317,1 минг дона музлаткич ва совиткич импорт қилинган.

7 ойда Ўзбекистонга энг кўп музлаткич ва совиткич етказиб берган давлатлар:
- Хитой — 205,8 минг дона
- Россия — 49,2 минг дона
- Туркия — 28,8 минг дона
- Украина — 12,2 минг дона
- Қозоғистон – 11,3 минг дона
- Таиланд — 4,3 минг дона
- Индонезия — 1,7 минг дона
- Беларусь — 1,5 минг дона
- Бошқа давлатлар — 2,3 минг дона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ҳажми 9,9 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда бўёқлар ва лаклар ишлаб чиқариш ҳажми 31,5 тоннага ошган.