Ўзбекистон хорижга 2,1 млрд долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати 2,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 2,2 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

экспорт
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Экспорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,9  фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 6,3 % ни ташкил этди.

Уларнинг таркиби қуйидагича:

  • мева ва резаворлар – 628,5 минг тонна;
  • сабзавотлар – 582,5 минг тонна;
  • тарвуз-қовун – 233,6 минг тонна;
  • мош – 148,2 минг тонна;
  • ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 29,3 минг тонна;
  • бошқалар – 540,5 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, Ўтган йили Ўзбекистон Хитойга 773 миллион долларлик газ экспорт қилди.

Шунингдек, Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилда 13 та хорижий давлатга қиймати 6,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 77 891 дона газплита экспорт қилган.

Сўнгги хабарлар