Ўзбекистон аҳолисининг 94,2 фоизи интернетдан фойдаланади

ASTANA. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига асосан, 2025 йил январь-август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши 94,2 % ни ташкил этди.

интернет
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши йиллар кесимида қуйидагича:

  • 2021 йил – 76,6 %
  • 2022 йил – 83,9 %
  • 2023 йил – 89 %
  • 2024 йил – 93,3 %
  • 2025 йил (январь-август) – 94,2 %

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ҳажми 9,9 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда бўёқлар ва лаклар ишлаб чиқариш ҳажми 31,5 тоннага ошган.

Ўзбекистонда хорижий корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар