16:10, 27 Ноябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 10 ойда 2,1 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида хорижга 2,1 млрд АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Ушбу кўрсаткич умумий экспортнинг 7,1 фоизини ташкил этган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича:
- Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 51,4 %
- Ип-калава – 28,5 %
- Трикотаж мато – 11 %
- Газламалар – 6 %
- Пайпоқ маҳсулотлари – 2 %
- Гиламлар – 1 %
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда ярим дудланган ва дудланган колбаса ишлаб чиқариш ҳажми ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.