US Open: Занғар Нурланули қозоғистонликлар орасида биринчи бўлиб ярим финалга чиқди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи, 17 ёшли Занғар Нурланули ўсмирлар ўртасида АҚШ очиқ чемпионатининг ярим финалига чиқди.

Занғар Нурланули
Фото: ҚТФ

ITF ўсмирлар рейтингида 54-ўринни эгаллаб турган Занғар Нурланули чорак финалда турнирнинг 13-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган россиялик 18 ёшли Тимофей Дерепаско билан куч синашди.

Т.Дерепаско нафақат ўсмирлар, балки катталар ўртасида ҳам ўйнаган теннисчи, АТР рейтингида 925-ўринни эгаллаб турибди.

Биринчи сетда ҳисоб 1:1 бўлиб турганида Занғар брейк қилишга муваффақ бўлди. Кейин яна бир брейкга эришди — 6:2.

З.Нурланули иккинчи сетни брейк билан бошлади, аммо давом эттира олмади — 1:1. Бироқ ҳисоб 3:3 бўлганида у яна брейк қилди ва ўз ўйинида ғалаба қозонди — 5:3. Кейин эса учрашувни ғалаба билан якунлади — 6:4.

Қарийб бир ярим соат давом этган мусобақада Занғар яхши ўйин кўрсатди.

Занғар Нурланули финалга чиқиш учун ўсмирлар ўртасида дунёнинг биринчи ракеткаси болгариялик Иван Иванов ёки германиялик Максим Шонхауес жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Занғар АҚШ очиқ чемпионатида иштирокини давом этттираётган ягона қозоғистонлик ҳисобланади.

З.Нурланули ўсмирлар ўртасида бундай муваффақиятга қозоғистонликлар орасида биринчи бўлиб эришди.

Эслатиб ўтамиз, US Openда қозоғистонлик теннисчи Занғар Нурланули учинчи босқичга йўл олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар