Туркманистон ва Қозоғистон Марказий Осиёдаги стратегик ҳамкорлар – Бердимуҳамедов

ASTANA. Kazinform – Туркманистон ва Қозоғистон Марказий Осиёдаги стратегик шериклар саналади. Бу ҳақда Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан кенгайтирилган музокаралар чоғида маълум қилди.

Казахстан инвестировал в экономику Туркменистана более 120 миллионов долларов — Президент
Фото: Акорда

Аввало, Туркманистон делегацияси номидан самимий қабул ва меҳмондўстлик ҳамда Астана шаҳрида самарали фаолият юритишимиз учун ажойиб шароит яратиб бергани учун Қозоғистон Президенти, муҳтарам Қасим-Жомарт Тоқаев жанобларига самимий миннатдорлик билдираман. Туркманистон ва Қозоғистон Республикаси Марказий Осиёдаги стратегик шериклардир. Давлатларимизни тарихий умумий илдизлар, маънавий яқинлик, маданий қадриятлар, шунингдек авлоддан-авлодга сақланиб, давом этиб келаётган анъаналар ва урф-одатлар бирлаштиради», – деди Сердар Бердимуҳамедов.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар 2017 йил 18 апрелдаги Стратегик шериклик тўғрисидаги битим ва 2024 йил 10 октябрдаги Дўстлик ва кўп қиррали стратегик шерикликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларацияга асосланади.

«Дипломатик соҳада Туркманистон ва Қозоғистон тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, энергетика барқарорлигини мустаҳкамлаш, транспорт алоқаларини ривожлантириш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш каби глобал кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича конструктив ҳамкорликни йўлга қўйдилар», — деди Туркманистон Президенти.

Аввалроқ, Давлат раҳбари Қпсим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президентини Ақордада кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Кенгайтирилган йиғилишда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президентини «Алтын қыран» ордени билан тақдирлашини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар