08:48, 21 Август 2025 | GMT +5
Туркияда 4,0 магнитудали зилзила юз берди
ASTANA. Kazinform – Токат шаҳрининг Сулусарой туманида маҳаллий вақт билан соат 01:24 да 4,0 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Anadolu агентлигига таяниб.

Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги (AFAD) маълумотларига кўра, эпицентри Сулусарой туманида бўлган 4 магнитудали зилзила қайд этилган.
Зилзила эпицентри 7,2 километр чуқурликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 10 августда Туркия ғарбидаги Баликесир вилоятида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлган, уни қутқарувчилар қулаган бино вайроналари остидан чиқариб олган, 10 га яқин турар-жой биноси қулаган эди.
Аввалроқ Туркияда уч кун ичида 900 га яқин зилзила қайд этилгани ҳақида хабар бергандик.