Шри-Ланкада кўчки ва сув тошқинлари 47 кишининг ҳаётига зомин бўлди

ASTANA. Kazinform – Шри-Ланкада табиий офатлар 47 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 21 киши бедарак йўқолди, деб хабар беради Анадолу агентлиги.

а
Фото: Анадолу

Маҳаллий Daily Mirror газетасининг хабарига кўра, Шри-Ланканинг Табиий офатларни бошқариш маркази мамлакатда ўтган ҳафтадан бери давом этаётган кучли ёмғирлар натижасида инсон ҳалокати қайд этилганини таъкидлаб баёнот берган.

“Табиий офатлар 47 кишининг умрига зомин бўлди, 21 киши бедарак йўқолди, кўплаб уйлар, далалар, йўлларни сув босди. Мамлакат бўйлаб 5 893 киши табиий офатлардан жабр кўрди”, - дейилади баёнотда

Расмийларнинг маълум қилишича, тошлар, лой ва дарахтларнинг рельсларга қулаши сабабли тоғли ҳудудларда баъзи поездлар қатнови тўхтатилган, баъзи йўллар эса сув остида қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Албанияда Болқондаги сув тошқини туфайли аёл киши ҳалок бўлгани, Грецияга ер кўчкиси таҳдид солаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Вьетнамдаги сув тошқинлари оқибатида 72 киши ҳалок бўлди.

Таиланд жанубидаги сув тошқинлари туфайли юзлаб сайёҳлар эвакуация қилинди.

Сўнгги хабарлар