Шахтадаги авария: ХХР Раиси Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди

Қасим-Жомарт Тоқаев номига Қарағанди вилоятидаги конда содир бўлган ва кўплаб инсонлар ҳалок бўлган авария муносабати билан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан ҳамдардлик телеграммалари ҳамон келмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Шахтадаги авария: ХХР Раиси Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди
Фото: akorda.kz

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Циньпин Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига фожиали воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги кон ҳалокати натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги совуқ хабарни чуқур руҳий тушкунлик билан қабул қилдим. Хитой ҳукумати ва халқи, шунингдек, ўз номимдан ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига ҳамдардлик билдираман”, – дейилади телеграммада.

Ҳамдардлик телеграммаларини Болгария Президенти Румен Радев, Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян, Босния ва Герцеговина Президиуми Раиси Желька Цвиянович, Осиёда Ўзаро Ҳамкорлик ва Ишонч Чоралари бўйича Кенгашнинг Бош котиби Қайрат Сарибай ва бошқалар юборди.

Ундан олдин Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Қирғизистон, Франция президентлари, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ва Арманистон Бош вазири ҳамдардлик билдирди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятида содир бўлган фожиали воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирган барча хорижий давлатлар раҳбарлари ва Қозоғистон халқига миннатдорлик билдирди.

Сўнгги хабарлар