Садир Жапаров кондаги фожиа муносабати билан Қозоғистон Президентига ҳамдардлик билдирди

Садир Жапаров кондаги фожиа муносабати билан Қозоғистон Президентига ҳамдардлик билдирди
Фото: КАБАР

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанди вилоятидаги кўмир конида юз берган фожиа муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Kazinform.

"Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан бутун қирғиз халқи номидан ва шахсан ўз номимдан чуқур ҳамдардлик билдираман. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр тилайман. Барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, – дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, Қарағанди вилоятидаги Костенко конида портлаш содир бўлган. Айни пайтда 33 кишининг ўлими маълум. 18 киши турли даражадаги оғирлик билан касалхонага ётқизилган.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кончиларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари, шунингдек, “АрcелорМиттал Темиртау” билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура Костенко конида юз берган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Сўнгги хабарлар