ҚР Президенти Ҳукуматга “АрcелорМиттал Темиртау” билан ҳамкорликни тўхтатишни топширди

Давлат раҳбари Ҳукуматга Қарағанди вилоятидаги “Костенко” номидаги конда кончилар ҳалок бўлгани сабабли “АрcелорМиттал Темиртау” компанияси билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатишни топширди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

ҚР Президенти Ҳукуматга “АрcелорМитталТемиртау” билан ҳамкорликни тўхтатишни топширди
Фото: Ақорда

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятидаги “Костенко” номидаги конда содир бўлган ёнғин натижасида ҳалок бўлган кончиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Давлат раҳбари Ҳукуматга кончилар оилаларига барча зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди. Воқеа ҳолатларини аниқлаш учун Ҳукумат комиссияси тузилди.

Сўнгги хабарлар