ҚР Президенти Қарағанди вилоятида кончилар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятидаги “Костенко” конида содир бўлган ёнғин натижасида ҳалок бўлган кончиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ҳамда жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.

ҚР Президенти Қарағанди вилоятида кончилар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Фото: Kazinform

Давлат раҳбари Ҳукуматга кончилар оилаларига барча зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди. Воқеа ҳолатларини аниқлаш учун Ҳукумат комиссияси тузилди.

Ҳукуматга «АрселорМиттал Темиртау» билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатиш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Костенко номидаги шахтада ёнғин содир бўлган, 11 киши ҳалок бўлган, 18 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Сўнгги хабарлар