Қозоғистон Президенти “Номаълум аскар қабри”га гулчамбар қўйди
МОSKVA. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифининг иккинчи куни Александр боғидаги “Номаълум аскар қабри”га гулчамбар қўйиш маросими билан бошланди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
— Бир дақиқалик сукутдан сўнг оркестр Қозоғистон Республикасининг давлат мадҳиясини ижро этди. Кейин фахрий қоровул мамлакатимиз расмий делегацияси олдидан тантанали равишда ўтди. Қозоғистон Буюк Ғалабага улкан ҳисса қўшди. 1,2 миллиондан ортиқ қозоғистонликлар фронтга йўл олишди, уларнинг ярми қаҳрамонона ҳалок бўлди. Беш юздан ортиқ ватандошларимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари бўлишди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Москвага давлат ташрифи билан боргани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистон ва Россия президентлари норасмий учрашув ўтказди.



