Президент АҚШ конгрессменларини қабул қилди

WASHINGTON. Кazinform — Давлат раҳбари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Жимми Панетта, Кэрол Миллер, Билл Хайзенга ва Сидни Камлагер-Дав билан учрашди.

учрашув
Фото: Ақорда

Президент АҚШ Конгресси Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашини таъкидлади ва парламент аъзоларига икки мамлакат ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шерикликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Конгрессдаги Жимми Панетта бошчилигидаги АҚШ-Қозоғистон дўстлик гуруҳи (кокус) икки халқ ўртасидаги сиёсий мулоқотни чуқурлаштиришга, иқтисодий ҳамкорлик ва алоқалар кўламини кенгайтиришга ҳисса қўшишига эътибор қаратди. АҚШ Қозоғистоннинг энг йирик иқтисодий шерикларидан биридир.

учрашув
Фото: Ақорда

Қўшма Штатлар мамлакат иқтисодиётига 100 миллиард доллардан ортиқ маблағ сармоя киритди. Бу Марказий Осиёга йўналтирилган инвестицияларнинг умумий ҳажмининг 80 фоизини ташкил этади. Президент шунингдек, конгрессменларга мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ҳақида гапириб берди. Конгресс аъзолари Қозоғистоннинг салоҳиятини юқори баҳоладилар ва икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев фурсатдан қойдаланиб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Америка парламенти вакилларини Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва АҚШ муҳим минераллар бўйича меморандум имзоладилар.

Президент шунингдек, АҚШ Давлат котиби Марк Рубио ва Дональд Трамп Маъмуриятининг бошқа вакиллари билан ҳам учрашди.

Сўнгги хабарлар