Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида 4 та ҳужжат имзоланди
Саммит якунлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
1. Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг Душанбе баёноти;
2. 2. Тожикистон Республикаси Халқаро Оролни қутқариш жамғармасига раислиги тўғрисида Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг қарори;
3. Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ташкилий тузилмаси ва шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича фаолият тўғрисидаги қарори;
4. Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Президентини сайлаш тўғрисидаги қарори.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Хабар қилинишича, Президент Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиб, маъруза қилди.