12:27, 14 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Тожикистон Республикасига борди
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Тожикистон Республикасига борди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Ташриф доирасида Қозоғистон Президентининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V Маслаҳат учрашуви ва Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.
Давлат раҳбарини Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода кутиб олди.
Бундан аввал Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 14-15 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.