19:25, 13 Сентябрь 2023 | GMT +5
Эртага ҚР Президенти амалий ташриф билан Тожикистонга боради
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 14-15 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади, дея хабар беради Кazinform.

«Президент ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 5-Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари Кенгашининг йиғилишида иштирок этади», — деб ёзади Ақорда расмий сайти.