Иқлим ўзгариши, сув танқислиги Марказий Осиё хавфсизлигига таҳдид солмоқда – Тоқаев

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишидаги нутқи бошланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

«Бугунги учрашувимиз катта рамзий аҳамиятга эга. Бу йил Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси (ХОҚЖ) ташкил этилганига 30 йил тўлди. Жамғарма ташкил этилганидан буён трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, Орол денгизи ҳавзасидаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш бўйича минтақавий ҳамкорликнинг муҳим институтига айланди. Жамғарма Марказий Осиёнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, ХОҚЖ минтақавий ҳамкорликнинг бир неча муваффақиятли механизмларидан бири боўлиб, Марказий Осиёнинг халқаро майдондаги субъективлигини кўрсатади», – деди Қозоғистон Президенти.

Унинг сўзларига кўра, глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги даврининг бошланиши ва суғориладиган далаларга сув етишмаслиги Марказий Осиё хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Халқаро экспертларнинг фикрича, минтақамизда ҳаво ҳарорати ўртача жаҳон даражасидан анча тез кўтарилмоқда.

Бу Орол денгизи ҳавзасининг асосий сув манбаи бўлган музликлар ҳажмининг камайишига олиб келади.

Сўнгги 50 йил ичида уларнинг ҳажми 30 фоизга камайди.

«Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга бориб Марказий Осиёда қурғоқчилик йилига ЯИМнинг 1,3 фоизи миқдорида зарар келтириши мумкин. Бу 5 миллионга яқин ички «иқлим» мигрантларининг пайдо бўлишига олиб келади», – деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар