Оқ халатли қаҳрамонлар: Астана шифокорлари мукофотларга сазовор бўлишди

ASTANA. Kazinform - Анъанага кўра, ҳар йили июнь ойининг учинчи якшанба куни Қозоғистонда тиббиёт ходимлари куни нишонланади. Ушбу байрамда биз оқ халат кийган фаришталарни - юзлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонларини ҳурмат қиламиз, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Тиббиёт ходимлари куни арафасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (2023 йил 2 июндаги 112-сон) буйруғи билан 2449 нафар тиббиёт ходими ва 9 нафар тиббиёт ишлаб чиқарувчиси тақдирланиш учун тақдим этилди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири номидан «Алғыс хат»га 9 та саноат бирлашмалари тақдим этилган.

Астана шаҳридаги 3-сонли кўп тармоқли шифохонаси тиббиёт ходимларига «Меҳнат фахрийси», «Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун», «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишонлари ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

3-сонли кўп тармоқли шифохонанинг нейрохирург шифокори Юрий Дихтярь «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди, дерматовенеролог Мағрипа Баймуратовага ҚР Соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофот топширилди, катта ҳамширалар Айна Жумағулова ва Екатерина Конькова, нейрохирурглар Ермек Ибраев, Гульбаршин Айнақуловлар соғлиқни сақлаш аълочиси бўлди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг фахрий ёрлиғини дерматовенеролог Алия Қариева ва ультратовуш текшируви шифокори Жанна Сулейменовалар олди.

3-сонли кўп тармоқли шифохона директори Жулдиз Данбаеванинг маълум қилишича, йил бошидан буён Астана шаҳридаги 3-сонли кўп тармоқли шифохонасида 13,5 минг бемор даволанди, 3301 та туғруқ, 3343 нафар бола туғилди. 4500 дан ортиқ операциялар амалга оширилди.

Соғлиқни сақлаш тизимида барча бўлимларни ҳисобга олган ҳолда 270 минг нафар тиббиёт ходими, жумладан, 79 минг шифокор ва 191 минг нафар ўрта тиббиёт ходими меҳнат қилади. Бундай маълумотларни касб байрами арафасида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади. Президент Қозоғистонда тиббиёт мутахассисларининг мавқеи ва обрўсини ошириш учун ҳамма нарса қилинаётганини таъкидлади.

Давлат томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига ҳамиша алоҳида эътибор қаратилиб келиняпти. Кўплаб замонавий тиббиёт иншоотлари барпо этилаётгани, малакали мутахассислар тайёрлаш учун ажратилаётган грантлар кўпайгани, соҳа ходимлари ижтимоий қўллаб-қувватланаётгани бунинг ёрқин далилидир.



Сўнгги хабарлар