Қозоғистонда 2450 га яқин тиббиёт ходими тақдирланади

ASTANA. Kazinform - Соғлиқни сақлаш тизимида барча бўлимларни ҳисобга олган ҳолда 270 минг нафар тиббиёт ходими, жумладан, 79 минг шифокор ва 191 минг нафар ўрта тиббиёт ходими меҳнат қилади. Бундай маълумотларни касб байрами арафасида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
Фото: gov.kz

Олий маълумотли соғлиқни сақлаш кадрларини тайёрлаш кўп тармоқли университетлар таркибида 8 тиббиёт университети ва 7 факультет томонидан амалга оширилади. 2022-2023 ўқув йили учун талабалар контингенти 64 минг 77 нафарни ташкил этади.

2022 йилда ўқишни 7450 нафар талаба тамомлади, шундан таълим даражаси бўйича: бакалавриат – 400, стажировка – 4420, резидентура – 2100, магистратура – 380, докторантура – 150 нафар.

«Соғлиқни сақлаш» йўналиши бўйича ҳар йили давлат буюртмаси ажратилади: бакалавриат – 2700, резидентура – 1500 (2023 – 2025 йилларда 2500 тагача), магистратура – 325, докторантура – 160 ўрин.

Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра 2020-2023 йилларда тиббиёт ходимларининг иш ҳақи ҳар йили босқичма-босқич ошириб бориляпти: шифокорларнинг иш ҳақи 30 фоизга, ўртача тиббиёт ходимлариники 20 фоизга.

«Аманат» партияси депутатлари қишлоққа келган ёш мутахассисларга бериладиган нафақа миқдорини 10 миллион тенгегача босқичма-босқич ошириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Тиббиёт ходимлари куни арафасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (2023-йил 2 июндаги 112-сон) буйруғи билан 2449 нафар тиббиёт ходими ва 9 нафар тиббиёт ишлаб чиқарувчиси тақдирланиш учун тақдим этилди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири номидан «Алғыс хат»га 9 та саноат бирлашмалари тақдим этилган.


Сўнгги хабарлар