ҚР Президенти тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тиббиёт соҳаси ходимларини бугунги касб байрамлари билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.
None

«Тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан табриклайман! Сиз ўз бурчларингизни шараф билан бажариб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўласиз. Миллий саломатлик бизнинг асосий бойлигимиз. Давлат соғлиқни сақлашга доимо алоҳида эътибор қаратиб, шифокорларни қўллаб-қувватлаб келади», – деб ёзди Давлат раҳбари ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Бугун Қозоғистонда тиббиёт ходимларининг касб байрами. 1998 йилда Президент қарори билан тасдиқланган ушбу байрам ҳар йили июнь ойининг учинчи якшанбасида нишонланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус Қозоғистон тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан табриклаб, мутахассисларнинг беғараз меҳнати учун шароит яратиш бутун инсониятнинг бурчи эканини эслатиб ўтди.

Сўнгги хабарлар