ЖССТ раҳбари қозоғистонлик тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади
Видеотабрик Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналида эълон қилинди.
«Ҳурматли вазир Ажар Ғиният, азиз ҳамкасблар ва дўстлар! Бугун сиз билан Миллий соғлиқни сақлаш ходимлари кунини нишонлаш мен учун катта шараф. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти номидан Абай вилоятидаги ёнғинни ўчиришда 14 нафар ўрмончининг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдираман. Соғлиқни сақлаш ходимлари, худди мард ўрмончилар каби, ҳар доим инсон ҳаётини ҳимоя қилиш учун таваккал қилади», – деди у.
ЖССТ раҳбари тиббиёт ходимларининг беғараз меҳнати учун шароит яратиш бутун инсониятнинг бурчи эканини эслатди.
«Биз биргаликда тиббиёт ходимларининг сифатли таълим ва касбий тайёргарлигини таъминлашимиз керак. Улар хавфсиз меҳнат шароитлари, муносиб иш ҳақи, тенг имкониятлар ва ҳурматга муҳтож», – деди Тедрос Гебрейесус.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай