Муроджон Аҳмадалиев иштирокидаги бокс оқшомининг расмий промо ролиги намойиш этилди

TASHKENT. Kazinform - Биринчи ярим енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони, WBA камари учун расмий даъвогар Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) 14 декабрь куни Монте-Карлода навбатдаги жангини ўтказиши маълум қилинган эди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига таяниб.

бокс
Фото: видеодан кадр

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Matchroom промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида рингга кўтарилади. Жанг ярим енгил вазнда вактинчалик WBA камари учун бўлиб ўтади.

Шу куни 29 ёшли боксчи мексикалик 27 ёшли Рикардо Эспиноса Франко (30-4, 25 КО)га қарши рингга чиқади. Бу боксчи WBA рейтингида 13-ўринни эгаллаб турибди. Рикардо Эспиноса Франко 2019 йилда енгил вазнда вақтинчалик WBO камари учун ҳам жанг ўтказган эди. Ўшанда у уч вазн тоифасида жаҳон чемпиони Жон Рил Касимерога 11-раундда нокаут билан ютқазганди.

 

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 6 февраль куни Канадада жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар