Баҳодир Жалолов 6 февраль куни Канадада жанг қилади

TASHKENT. Kazinform - 2025 йилнинг 6 февраль куни Канаданинг Монреал шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Жалолов
Фото: daryo.uz

Аввал хабар берганимиздек, океан ортидаги ушбу турнирда супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилади. Унга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилади. Top Rank промоутерлик компанияси буни расман тасдиқлади. Б. Жалолов Артур Биярсланов ва Моҳамед Мимун ўртасидаги марказий жангнинг андеркардида рингга чиқади.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни Тошкентда ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали зафар қучганди.

Унинг бўлажак рақиби Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

Сўнгги хабарлар