ҚР Президентига Павлодар вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ҳисобот берилди

Вилоят ҳокими Асаин Байхановнинг айтишича, биринчи ярим йилликда вилоятга 344 миллиард тенге сармоя киритилди. Бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўп.
Вилоят раҳбари Экибастуз шаҳрида умумий қиймати 35 миллиард тенгега тенг кремний ишлаб чиқарувчи техник завод қурилишини айтди.
Шунингдек, вилоятда EkibastuzFerroAlloys заводи ишга тушади. Лойиҳага 92 миллиард тенге сармоя киритиш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 1500 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилади.
Темир йўл машиналарини йиғиш соҳасида эса RailCastSуstems компанияси 78 миллиард тенге сармояга эга темир маҳсулотлари ишлаб чиқариш мажмуасини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Қ.Тоқаев амалий ташриф билан Павлодарга борди.
Давлат раҳбари Экибастуздаги иссиқлик электр марказида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.