11:21, 09 Август 2023 | GMT +5
Президент амалий ташриф билан Павлодарга келди
PAVLODAR. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Павлодар вилоятига келди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Президентнинг ташрифи Екибастуз иссиқлик электр марказидаги таъмирлаш ишлари билан танишишдан бошланади. Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг вилоятдаги бир қатор ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларга ташрифи режалаштирилган.