Президент Екибастуз ИЭМда амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Экибастуздаги иссиқлик электр марказида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
Видеодан кадр/ t.me/ptrkkz

«Бу иш бизнинг назоратимиз остида бўлади. Бу жуда муҳим иш. Агар камчиликлар бўлса, тегишли қарорлар қабул қиламиз. Ўтган қишда содир бўлган вазият такрорланмаслиги керак. Фуқароларимиз сабрли ва бардошли. Лекин бунинг ҳам ўз чегараси бор. Шунинг учун ҳам ҳокимларга шундай топшириқ берилган. Тегишли маблағлар ажратилмоқда. Барча режалар амалга оширилиши керак», деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Павлодар вилоятига амалий ташриф билан келгани ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар