ҚР Президенти Павлодар вилояти корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди

PAVLODAR. Кazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Павлодар вилояти корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
None

Кўргазмада озиқ-овқат ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, металлургия, машинасозлик, қурилиш саноати, нефть-кимё ва фармацевтика соҳаларидаги корхоналар иштирок этди.

Қасим-Жомарт Тоқаев вилоятдаги корхоналар маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюриб, маҳаллий тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

Президент ишбилармон доиралар вакиллари билан суҳбат чоғида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда катта ютуқ яратиш, зарур имтиёз ва преференцияларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

photo

Эслатиб ўтамиз, Президент Қ.Тоқаев амалий ташриф билан Павлодарга борди.

Давлат раҳбари Экибастуздаги иссиқлик электр марказида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.

photo

photo

Сўнгги хабарлар