Қозоғистонлик теннисчилар ўсмирлар ўртасидаги Австралия чемпионатида иштирок этади
Қозоғистонлик ёш теннис юлдузлари Амир Омарханов ва Асилжан Аристанбекова ўсмирлар ўртасидаги келаси йилнинг илк “Катта дубулға” турнири – Австралия очиқ чемпионатида иштирок этади, деб хабар беради Каzinform.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, саралаш баҳсларида Даниал Раҳматуллаев, Виталий Зацепин, Ильяс Маратович ва Айя Нупбай ҳам иштирок этади.
20-27 январь кунлари ўсмирлар ўртасидаги Австралия чемпионати бўлиб ўтади.
Қарағанди теннис мактаби битирувчиси Амир Омарханов 16 ёшда. У жаҳон ўсмирлар рейтингида 55-ўринни эгаллаб турибди. У ITF Juniors тоифасида яккалик ва жуфтлик баҳсларида беш марта ғолибликни қўлга киритди.
Алмати теннис мактаби битирувчиси 17 ёшли Асилжан Аристанбекова рейтингда 68-ўринни эгаллади. У ITF Juniors мусобақасида яккалик баҳсда чемпион бўлган. Шунингдек, жуфтлик баҳсларида 13 марта чемпионликни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Мисрдаги мусобақада ярим финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.