09:45, 23 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик Егор Шерер оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
ТASHKENT. Кazinform – Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қозоғистонлик Егор Шерер бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги қитъа миқёсидаги мусобақада Е.Шерер 81 килограмм вазнда иштирок этди. Икки кураш якунларига кўра, 325 (150+175) килограммни забт этган оғир атлетикачи кучли учликдан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа сафидан Едиге Емберди (73 кг), Алишер Байбуров (67 кг), Денис Полубояринов (81 кг) олтин медални қўлга киритган эди.
Шунингдек, Надежда Ли (64 кг), Аружан Даулетова (71 кг), Алексей Чуркин (73 кг) кумуш медални қўлга киритди.
Ерасил Омаров (55 кг) ва Азамат Тўлеген (61 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Қитъа мусобақасига ўғил болалардан 13 нафар, қизлардан 9 нафар оғир атлетикачи йўл олди. Осиё чемпионати 25 июл куни якунланади.
Муаллиф: Адилжан Умбет