21:55, 22 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик оғир атлетикачи ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
ТASHKENT. Kazinform - Қозоғистонлик оғир атлетикачи Надежда Ли Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида медалга сазовор бўлди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон оғир атлетика федерациясининг Instagramдаги саҳифасига таяниб.
Надежда Ли 64 килограмм вазн тоифасида 17 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида «кумуш»га сазовор бўлди. Икки кураш натижасида спортчи 184 (100 + 84) килограммни кўтарди.
Аввалроқ, 21 июл куни Тошкентдаги Осиё чемпионатида бошқа қозоғистонлик оғир атлетикачилар Алина Колиушко (59 килограмм), Аружан Даулетова (71 килограмм) ва Алексей Чуркин (73 килограмм) кумуш медални қўлга киритган эди.
Фото: instagram.cоm/wf_rk