07:15, 19 Июль 2022 | GMT +5
Оғир атлетика: ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси илк медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик оғир атлетикачи Ерасил Умаров шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизматига таяниб.
«55 килограмм вазн тоифасида спортчимиз учинчи бўлди! Биринчи машқда Ерасил уччала ёндашувни бажариб, 104 кг вазнда тўхтади. Бироқ силтаб кўтаришда спортчимиз учинчи уринишдагина оғирликни енгди. 228 кг (104+124) унинг натижасидир», -дейилади федерация хабарида.
Бу медал қозоғистонликлар ғазнасига Осиё чемпионатида биринчи бўлди.