17:55, 20 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистон рекорд билан оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати олтин медалини қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Емберди Едиге Тошкентда (Ўзбекистон) оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлди, дея хабар беради Kazinform ҚР оғир атлетика федерацияси матбуот хизматига таяниб.
73 кг вазн тоифасида қозоғистонлик спортчи силтаб кўтаришда кумуш, даст кўтаришда олтин медални қўлга киритган бўлса, 309 (136+173) кг натижа билан пешқадам бўлди. Едиге силтаб кўтариш ва қўшма баҳсларда Осиё ёшлар ўртасида янги рекорд ўрнатди. Бу медаль Қозоғистон учун ушбу чемпионатдаги учинчи медаль бўлди.
Бунгача иккита бронза медалини Ерасил Умаров (55 килограммгача) ва Азамат Тўлеген (61 килограммгача) қўлга киритган эди.
Фото: instagram.cоm/wf_rk