Қозоғистонда энг оммабоп ТОП-10 спорт турлари
ASTANA. Kazinform – Туризм ва спорт вазирлиги 2024 йил якуни бўйича мамлакатда энг оммабоп спорт турлари бўйича маълумотларни тақдим этди. Статистикага оммавий ва бошқа спорт турлари киради.

Маълумотларга кўра, мамлакатда энг кўп иштирокчини қамраб олувчи спорт тури футбол ҳисобланади. Ушбу спорт тури билан 1 миллион 113 минг 299 киши шуғулланади. Айтиш жоизки, уларнинг ярмидан кўпи қишлоқларда истиқомат қилади Бу футбол бутун мамлакат бўйлаб кенг тарқалган ва қулай спорт тури эканлигини исботлайди.
Кейинги ўринларни қуйидаги спорт турлари эгаллади:
- Классик волейбол – 767 580 киши (шундан қишлоқ жойларда 421 035 киши)
- Баскетбол – 541 819 (қишлоқ жойларда – 238 853)
- Футзал – 368 349 (қишлоқ жойларда – 130 744)
- Енгил атлетика – 347 654 (қишлоқ жойларда – 174 261)
- Шахмат – 278 101 (қишлоқ жойларда – 128 243)
- Стол тенниси – 262 835 (қишлоқ жойларда – 127 416)
- Дойби - 213 490 (қишлоқ жойларда - 115 198)
- Тўғизқумалақ – 202 217 (қишлоқ жойларда – 119 302)
- Қозоқ кураши – 160 399 (қишлоқларда – 87 030)
Бу кўрсаткичлар мамлакатимиз фуқароларининг анъанавий ва замонавий спорт турларига қизиқиши, аҳолининг соғлом турмуш тарзига интилиши ортиб бораётганидан далолатдир. Вазирлик ҳудудларда оммавий спортни ривожлантириш ва қулай спорт инфратузилмасини яратишга қаратилган дастурларни амалга оширишни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Грецияда ўтказилган халқаро турнирда сузиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси 8 та медални қўлга киритганди.