Қозоғистонда болалар кўпроқ теннис ўйнашни бошлагани қувонарли – Елена Рибакина

ASTANA. Kazinform – Мавсумни муваффақиятли бошлаган Уимблдон чемпиони Елена Рибакина ўз таассуротлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Taiking Tennis хабарига кўра, Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 3-ракеткаси Елена Рибакина 2022 йилги Уимблдондаги ғалабадан кейин Қозоғистонда нима ўзгаргани ҳақида гапирди.

«Албатта, кўпчилик мендан яна муваффақиятли чиқишимни кутишади. Мен ҳар бир учрашувда бор кучимни ишга солишга ва ҳар доим ниманидир ўрганишга ҳаракат қиламан. Мен майсада яхши ўйнашимни биламан. Лекин гап ўз формамга қайтиш ва ўйинимни яхшилаш устида ишлашда. Уимблдондаги ғалабамдан сўнг кўпчилик мени кўпроқ таниди, айниқса Қозоғистондаги болалар. Улар кўпроқ теннис ўйнашни бошлади. Бундан жуда хурсандман», - деди Е. Рибакина.

Бугун Елена Рибакина Берлин WТА 500 турнирининг иккинчи даврасида дунёнинг 23-ракеткаси хорватиялик Донна Векич билан кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Берлин турнирини ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар