Қозоғистон Россия ва АҚШ раҳбарларининг учрашувини Украина бўйича мулоқотнинг бошланиши сифатида олқишлайди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Россия ва АҚШ президентларининг Анкориждаги учрашувини Украина бўйича олий даражадаги музокаралар жараёнининг бошланиши сифатида олқишлайди, дея хабар беради Kazinform ҚР Президенти маслаҳатчиси ва матбуот котиби Руслан Желдибайга таяниб.

Ақорда
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

– Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ушбу тарихий саммит икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, замонавий даврнинг долзарб масалаларини, жумладан, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича умумий ёндашувларни топишга бўлган самимий интилишлари туфайли амалга ошди, деб ҳисоблайди, – деди Руслан Желдибай.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Россия президентлари Анкориждаги ҳарбий базада учрашгани ҳақида хабар берган эдик. Қарийб уч соат давомида музокара олиб борган Трамп ва Путин келишувга эриша олмаганини ҳам ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар