03:14, 21 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистон Президентининг Венгрияга давлат ташрифи якунланди
BUDAPEST. Кazinform — Ақорда Қозоғистон Президентининг Венгрияга давлат ташрифи якунланганини маълум қилди.
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга эҳтиром кўрсатиб, Будапешт аэропортидан кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Будапештда Виктор Орбан билан музокаралар ўтказган эди.
Қозоғистон ва Венгрия умумий ташаббусларни амалга ошириш бўйича қўшма баёнот қабул қилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Виктор Орбан ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди.
Давлат раҳбари Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер билан учрашди.
Қозоғистон Президенти Венгрия Бош вазирининг тантанали қабулида иштирок этди.