Қозоғистон-Арманистон бизнес ҳамкорлигини қайта тиклаш керак - Пашинян
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон-Арманистон бизнес ҳамкорлигини қайта тиклаш керак. Бу ҳақда Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан кенгайтирилган учрашувда Арманистон бош вазири Никол Пашинян айтиб ўтди.
“Бу - ҳақиқатан ҳам муносабатларимизни стратегик шериклик даражасига кўтариш имконини берадиган ягона ташрифдир. Ташриф доирасида сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, гуманитар алоқаларга янги суръат бағишлаш учун катта имконият мавжуд. Айни пайтда, бугун Астанада арман алифбоси асосчиси авлиё Месроп Маштоц номидаги кўча тантанали равишда очилди. Биз буни арман халқига қўрсатилган ҳурмат деб биламиз”, - деди Арманистон бош вазири.
Шунингдек, у Қозоғистон Президенти билан музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинганини таъкидлади. Бундан ташқари, у икки давлат ўртасидаги ҳукуматлараро комиссия ишини жонлантириш кераклигини айтди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги бизнес шериклик алоқалари жонланса яхши бўларди. Бу борада бизнес-форумлар, миссиялар, музокаралар ўтказишимиз керак”, - деди Никол Пашинян.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Арманистон Бош вазирини Ақордада кутиб олди.
Аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга расмий ташриф билан келган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан музокаралар ўтказди.