Костенко конидаги авария: 46-кончининг тана қисмлари топилди

ҚР Ҳукумати йиғилишида Фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипханов Қарағандидаги Костенко конида содир бўлган авария оқибатида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Костенко конидаги авария: 46-кончининг тана қисмлари топилди
Фото: Kazinform

“Бугун қидирув-қутқарув ишлари давомида 45 нафар кончининг жасади ва 1 нафар ҳалок бўлган кончининг тана қисмлари топилди. Ҳалок бўлган 40 кишининг шахси аниқланган, олти нафари ҳозирча номаълум. Уларни аниқлаш учун тегишли экспертиза ўтказилади. Электр йўқлиги, шахтанинг узунлиги ва кўплаб синган механизмларнинг мавжудлиги қидирув ишларини мураккаблаштирди. Сув босган айрим шахталарда ишлаш қийинлашди”, – деди вазир.

Шунингдек, коннинг фаолиятини тиклаш учун алоҳида ҳудудларда кон-қидирув ва сув чиқариш ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада авария юз бериб, 45 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Шу муносабат билан 29 октябрь Қозоғистонда Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди.

Сўнгги хабарлар