Костенко конида ҳалок бўлганлар сони 45 нафарга етди
Қарағанди вилоятидаги Костенко конида ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Соат 20:00 ҳолатига кўра 45 кишининг жасади топилган, 1 нафар кончини қидириш ишлари давом этмоқда.
Ишлар бир-биридан тахминан 6 км узоқликда жойлашган иккита ишлаб чиқариш майдончаси ҳудудида олиб борилмоқда.
Тоғ-қутқарув ходимларининг кончилар жойлашиши мумкин бўлган жойларга ўтишининг барча мумкин бўлган йўллари ишлаб чиқилмоқда.
Авариянинг тахминий эпицентрини текшириш мақсадида ФВ вазири Сирим Шарипханов шахтага тушди.
Текширув давомида ёнғин ва портлаш натижасида зарар кўрган қазишмалар кўздан кечирилди.
Олов манбалари йўқ, газ нормал ҳолатда.
Бундан ташқари, Сирим Шарипханов аварияни тергов қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари билан йиғилиш ўтказди.
Ишларнинг ҳар томонлама таъминланиши Фавқулодда вазиятлар вазирининг шахсий назоратида. Иш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни соат 02:33 да Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада авария юз берди.
29 октябр Қозоғистон Республикасида Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди.