Қишлоқда барча шароитлар яратилган - Президент билан учрашган ёш мутахассис

Қизилўрда
Фото: Ақорда

Ҳамма қишлоқдан кетса, ота-боболаримиз қолдирган неъматлар кимга насиб этади!? «Шаған жер» МЧЖнинг ёш механизатори Айбек Уалиев Қизилўрдада Президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашувда шундай фикрини айтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Давлат раҳбари бугун вилоятга ташрифи чоғида “Меҳнат хиёбони”да меҳнаткашлар билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. Учрашув видеоси Ақорданинг Теlegram-каналида эълон қилинди.

«Шаған жер» МЧЖ механизатори Айбек Уалиев қишлоқда меҳнат қилишнинг афзалликлари ҳақида гапирди.

“Бобом ҳам, отам ҳам шу фермер хўжалигида меҳнат қилган. Уларнинг изидан бориб, ҳозир қишлоқда ишлаяпман. Бугунги кунда кўплаб ёшлар қишлоқни ташлаб, олисларда муваффақият қозонишни хоҳлашади. Лекин ҳамма қишлоқдан кетса, ота-боболаримиз қолдирган неъматлар кимга насиб этади!? Қолаверса, қишлоғимиздаги аҳвол ҳам яхшиланди. Ичимлик суви кунига 24 соат оқади. Мактаб, касалхона, боғча бор. Ишламоқчи бўлган одамга иш манбаи топилади”, - деди Айбек Уалиев.

Президент ўз нутқида ёшларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

“Мен доим ёшлар ҳақида гапираман. Ёшларимиз - мамлакатимиз келажаги. Ёшларимиз меҳнаткаш, пишиқ, ватанпарвар бўлиши керак. Ёшларимиз жуда яхши. Сиздек ёшларимизни доим қўллаб-қувватлайман. Қишлоқда (Сирдарё тумани, Нғи Илиясов қишлоғи) яшаш ва ишлаш учун барча шароит яратилган. Бундай қишлоқларни кўпайтиришимиз керак. Бизда пул етарли. Мен катта маблағи бор фуқароларга, тадбиркорларга қишлоқларга ёрдам бериш кераклигини қайта-қайта айтаман”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қизилўрда
Фото: Ақорда

 

Учрашувда, шунингдек, “Ақмая” фермер хўжалиги устаси Гулсим Дарбаева ўзининг меҳнат фаолияти ҳақида маълумот берди.

"Шиели тумани Ақмая қишлоғидаги “Ақмая” фермер хўжалигида 40 йилдан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб келаман. Меҳнат фаолиятимни оддий қўл меҳнатидан бошлаганман, кейинчалик трактор, комбайн ҳайдаб, агроном-ҳисобчи бўлдим. Ҳозир шоличилик бригадасида бригадир бўлиб ишлайман. Дала академиги Ибирай Жақаев “Меҳнат манбасини топса, бойликни ўзи топади”, деган эди. Ана шу меҳнатим туфайли кўплаб ютуқларга эришдим”, - деди у.

Бу борада Давлат раҳбари, энг аввало, меҳнаткаш инсонни эъзозлаш зарурлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Давлат раҳбари Қизилўрда вилоятига амалий ташриф билан борган эди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг вилоятга ташрифи Сирдарё туманидаги Нағи Илиясов қишлоғи ҳаёти билан танишишдан бошланди.

Президент ўтган йили барпо этилган “Меҳнат хиёбони”да меҳнаткашлар билан учрашди.

“Қизилўрда – Жезқазған” автомобиль йўли қурилишининг бориши ҳақида ҳам маълумот берилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram