Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Нағи Илиясов қишлоғига ташриф буюрди
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қизилўрда вилоятига ташрифи Сирдарё туманидаги Нағи Илиясов қишлоғи ҳаёти билан танишишдан бошланди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақорда расмий сайтига таяниб.
Қозоғистон Меҳнат Қаҳромонии, “Абзал ва К” тўлиқ жамияти асосчиси Абзал Ералиев Президентга корхона муваффақиятли фаолият кўрсатиб, вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида етакчи муассасага айланганини таъкидлади. Шу билан бирга, самарали меҳнати туфайли ўз она юрти равнақига доимо кўмаклашаётганини таъкидлади.
Президент қишлоқнинг марказий майдони, “Абзал ва К” фермер хўжалиги тасарруфида барпо этилган спорт мажмуасини бориб кўрди. Спорт мажмуасида маҳаллий аҳоли футбол, волейбол, стол тенниси, кураш билан эркин шуғулланиши мумкин. Давлат раҳбари спорт мажмуасида ўсмирлар билан суҳбатлашди.
- Спорт билан шуғулланиш керак. Айниқса, сиздек ёшларимиз соғлом, бақувват фуқаро бўлиб вояга етиши зарур. Чунки Қозоғистоннинг келажаги сизларнинг қўлингизда. Ёшлар соғлом бўлса, юрт кучли бўлади. Сирдарё юртидан кучли спортчилар чиққан. Кўплаб чемпионлар етишиб чиқишига ишонаман, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.