Қозоғистон Президенти “Меҳнат хиёбони”да меҳнаткашлар билан учрашди
Қозоғистон Президенти Қизилўрда вилоятига ташрифи чоғида ўтган йили қурилган “Меҳнат хиёбони”да меҳнаткашлар билан учрашди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда расмий сайтига таяниб.
Давлат раҳбари Қизилўрда вилоятини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, оғир геосиёсий вазият даврида Қозоғистон тараққиёти йўлида мамлакатни ҳамжиҳатликка, меҳнат қилишга чақирди.
– Дарҳақиқат, меҳнаткаш одамлар халқимиз учун энг зарур фуқаролардир. Аввало, биз меҳнаткашларга ҳурмат кўрсатишимиз керак. Шу оппоқ шолининг отаси - Ибирай Жақаевнинг йўлини давом эттирасизлар. Шунинг учун мен сизларни қўллаб-қувватлайман”, - деди Давлат раҳбари.
Фермерлар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор учун Президентга миннатдорлик билдирди. Жумладан, сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилгани ҳақидаги хабарни вилоят фермерлари хурсандчилик билан кутиб олганини айтди. Шу билан бирга, қишлоқда ёшлар учун қулай шарт-шароит яратилгани, мамлакатда ёш мутахассислар фаол меҳнат қилаётганини таъкидладилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев ёшларимиз меҳнатсевар, эҳтиёткор, ватанпарвар бўлиши зарурлигини, улар доимо қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
– Қишлоқда ёшларнинг меҳнат қилиши, яшаши учун қулай шароитлар яратилган. Бундай қишлоқларни кўпайтиришимиз керак. Биз бунга қодирмиз.
Тадбиркорлар билан учрашганимда доимо сармоя киритиш, жойларга ёрдам бериш кераклигини айтаман. Нағи Илиясов бошқа қишлоқларга ўрнак бўлиши керак. Шундай экан, бошқа вилоятлар ҳам қишлоқларни шу йўл билан ривожлантиради, деб ўйлайман, – деди Президент.