Қатардаги Қозоғистон фуқаролари сони маълум бўлди

ASTANА. Кazinform — Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бақаев Қатардаги Қозоғистон фуқаролари сони ҳақида маълумот берди.

Бақаев
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

— Албатта, Қатарда Қозоғистон фуқаролари бор. Жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ, яъни бу ҳолат юзасидан элчихонага ҳеч ким мурожаат қилмаган. Маълумки, ҳозирда Қатарда 1,5 минг фуқаро бор. Улардан 516 нафари консуллик рўйхатидан ўтган. Улар билан доимий алоқадамиз, – деди Алибек Бақаев Парламент Мажилисида журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Исроил Доҳа шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирган эди.

Натижада Қатар ички хавфсизлик кучлари ходими ҳалок бўлди.

Президент Доҳада Исроил ҳукумати томонидан амалга оширилган ҳарбий ҳаракатни қоралади.

Сўнгги хабарлар