Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар

DUSHANBE. Кazinform - Музокаралар якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани тантанали равишда имзоладилар, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

құжат
Фото: Ақорда

Бундан ташқари, Қозоғистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди:

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар
Фото: Ақорда

 

1. Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Тожикистон Республикаси Марказий сайлов ва референдум комиссияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

2. Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ўртасида саноат ҳамкорлиги тўғрисидаги Меморандум;

3. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги ўртасида нефть ва газ соҳасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

4. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалигини инновацион ва рақамли ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

5. Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инновациялар ва рақамли технологиялар агентлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;

Имзолаш маросими
Фото: Ақорда

 

6. Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радиоқўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

7. Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Архитектура ва қурилиш қўмитаси ўртасида қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

8. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси ўртасида ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

9. Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Ёшлар ишлари ва спорт қўмитаси ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

10. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва савдо назорати агентлиги ўртасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

11. Қозоғистон Республикаси Алмати вилояти ҳокимлиги ва Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти давлат ҳокимияти ижроия ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва маданий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

12. Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Ижроия хизмати ўртасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

13. «Қазақстан темір жолы» МК» акциядорлик жамияти ва «Рохи охани Точикистон» давлат унитар корхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

14. “Қазатомсаноат” миллий атом компанияси” акциядорлик жамияти ва “Тожикистон нодир металлари” давлат унитар корхонаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

15. “Ассамблея ёшлари” республика жамоат бирлашмаси ва “Тожикистон ёшлар иттифоқи” жамоат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Республикасига давлат ташрифи билан боргани ҳақида ёзган эдик.

Қасим-Жомарт Тоқаевни “Қасри Миллат” саройида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Қозоғистон ва Тожикистон президентлари кичик таркибда музокаралар ўтказди.

Сўнгги хабарлар