20:35, 06 Ноябрь 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев бир неча соатдан кейин Дональд Трамп билан учрашади
WASHINGTON. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашуви Астана вақти билан соат 04:00 да бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
— Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашуви Астана вақти билан соат 04:00 да (Вашингтон вақти билан соат 18:00) бўлиб ўтиши кутилмоқда, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва АҚШ муҳим минераллар бўйича меморандум имзоладилар.
Президент шунингдек, АҚШ Давлат котиби Марк Рубио ва Дональд Трамп Маъмуриятининг бошқа вакиллари билан ҳам учрашди.